Ссылки доступа

ФВВ: Олмаотада зилзила оқибатида 19 бинода дарз кетган


Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида зилзила аҳоли ваҳимасига сабаб бўлди. Бу шаҳарда, расман билдирилишича, зилзила кучи 4-5 баллни ташкил этган.

Марказий Осиё минтақасида 23 январга ўтар кечаси ер қимирлади. Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, Олмаотадаги зилзила оқибатида 19 бинода дарз кетгани аниқланган, 67 киши жабрланган, уларга тиббий ёрдам кўрсатилган.

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида зилзила аҳоли ваҳимасига сабаб бўлди. Бу шаҳарда, расман билдирилишича, зилзила кучи 4-5 баллни ташкил этган. Тезкор штабларга фуқаролардан 800 маротабадан кўпроқ мурожаат тушган.

Аввалроқ Қозоғистон Миллий Университетининг ётоқхоналарида дарз кетгани маълум қилинган эди.

Кўп қаватли уйларда зилзила “кучлироқ сезилгани” ортидан Олмаотада домларда яшовчи аҳоли кўчаларга қочиб чиққан, бир неча соатгача уйларига қайтиб киришга қўрққан.

Хитойнинг “Синхуа” давлат ахборот агентлиги зилзила эпимаркази Шинжон-Уйғур мухтор вилоятидаги Оқсув ва Қизилсув қирғиз мухтор туманларида бўлганини билдирди. Эпимарказда зилзила кучи, сўнгги маълумотларда қайд этилишича, 8 балл бўлган.

XS
SM
MD
LG