Ссылки доступа

Буюк Британиянинг санкциялар бўйича мутахассислари Қирғизистонда маслаҳатлар ўтказмоқда


Томонлар қўш мақсадли маҳсулотлар рўйхатига киритилган товарларни Россияга экспорт қилинмаслигини муҳокама қилади.

Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлигининг санкциялар бўйича бошқармаси вакиллари қирғиз мутасаддилари билан санкцияларга риоя қилишни муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Буюк Британиянинг Қирғизистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабар берди.

Олти нафар экспертдан иборат гуруҳ 24-25 январь кунлари Бишкекда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Миллий Банк, Давлат божхона ва Давлат солиқ хизматлари вакиллари, шунингдек, ҳукумат вакиллари билан учрашади.

Буюк Британиянинг Қирғизистондаги элчиси Ник Боулернинг айтишича, британиялик экспертлар Бишкекка техник ёрдам ва қирғиз ҳамкасблари ва корхоналарига Буюк Британиянинг санкциялар сиёсати бўйича маслаҳат бериш учун келган.

Томонлар қўш мақсадли маҳсулотлар рўйхатига киритилган товарларни Россияга экспорт қилинишини муҳокама қилади.

Буюк Британия расмийлари қирғиз амалдорлари ва тадбиркорлари билан Россияга қарши киритилган санкцияларга риоя қилиш бўйича маслаҳатлашувларни 2023 йилнинг апрелида ҳам ўтказган эди.

Қирғизистон Россия-Украина урушида нейтрал позицияни эгаллайди. Бироқ Қирғизистоннинг қатор хусусий ширкатлари Россияга қўш мақсадли товарларни етказиб бергани учун АҚШнинг санкцияларига учраган эди.

XS
SM
MD
LG