Ссылки доступа

Тожикистон ҳукумати Эрон билан визасиз режимни тасдиқлади


Шу пайтгача Эрон ва Тожикистон ўртасида виза режими мавжуд эди ва ҳар икки давлат фуқаролари виза чиқишини ҳафталаб кутар эди.

Тожикистон ҳукумати Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг 2023 йил ноябрь ойида Душанбега ташрифи чоғида имзоланган визасиз режимни жорий этиш борасида меморандумни тасдиқлади. Ҳукуматнинг тегишли қарори 3 январь куни имзоланган.

Меморандум тафсилотларига кўра, визасиз режим томонлар зарурий ички тартиб-қоидаларни бажарганликлари тўғрисидаги охирги ёзма билдиришнома олинган кундан бошлаб ишлай бошлайди. Бу бир неча ойни талаб қилиши мумкин.

Шу пайтгача Эрон ва Тожикистон ўртасида виза режими мавжуд эди ва ҳар икки давлат фуқаролари виза чиқишини ҳафталаб кутар эди.

Душанбе ва Теҳрон ўртасидаги муносабатлар 2000 йилларнинг ўрталарида кескин ёмонлашган эди. Душанбе Эронни Ислом Уйғониш партиясини қўллаб-қувватлаганликда, давлат тўнтаришига уринишда ва фуқаролар урушини қўзғатаётганликда айблаган эди.

Эрон матбуоти ўз навбатида Тожикистон ҳукуматини Эронда умрбод қамоққа ҳукм қилинган эронлик миллиардер Бобак Занжонийга тегишли миллиардлаб долларларни ўзлаштирганликда айблади.

Бироқ сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги муносабатлар яна илиқлашди ва мамлакатлар ўртасида алоқалар жонланмоқда

XS
SM
MD
LG