Ссылки доступа

Қирғизистонда адоват тарқатган блогерга ҳукм ўқилди


Асанов Facebook тармоғида “лўлиларни Қирғизистондан ҳайдаш керак” деган мазмундаги пости деб 11 май куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан қўлга олинган эди.

Бишкекда суд "Куба Буба" таҳаллуси остида блог юритадиган Кубаничбек Асановни "миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш"да айбдор деб топди.

Суд уни 22 январь куни бир йилга озодликдан маҳрум этган, бироқ тергов изоляторида ўтказган муддати ҳисобга олиниб, у аллақачон жазо муддатини ўтаб бўлган деб топилди.

Асанов Facebook тармоғида “лўлиларни Қирғизистондан ҳайдаш керак” деган мазмундаги пости деб 11 май куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан қўлга олинган эди.

Бу Қирғизистонда фуқаролар ижтимоий тармоқлардаги постлари учун илк бор жазоланаётгани эмас. 16 январь куни фаол Зарина Тўроқуловани 5 йилга озодликдан шартли маҳрум қилинган. У ҳам Фасебоокда “оммавий тартибсизликларга чақириш”да айбланган. 2023 йил ноябрь ойида эса суд 70 ёшли Салия Таштановани "ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишга оммавий чақириқлар”да айбдор деб топган.

Қирғизистонда сўнгги уч йил ичида ижтимоий тармоқларда фикр билдиргани ёки муайян постлар билан бўлишгани учун қатор фуқаролар сўроққа чақирилган, уларнинг баъзилари судланган. Озодлик радиосининг қирғиз хизмати мана шундай таъқибга учраган 29 фуқаро рўйхатини тузган.

XS
SM
MD
LG