Ссылки доступа

Қирғизистонда "Райим Миллион" қидирувга берилди


Райимбек Матраимов
Райимбек Матраимов

"Райим Миллионер" лақаби билан танилган Райимбек Матраимов Озодлик, Клооп ва Уюшган жиноятчилик ва коррупция тадқиқоти марказининг (OCCRP) қўшма ҳисоботида Хитойдан "кулранг импортни" назорат қилувчи асосий шахслардан бўлгани айтилган.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси божхона хизматининг собиқ раис ўринбосари Райиммбек Матраимовни қидирувга берди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларига таяниб хабар қилмоқда.

МХДҚ ҳозирча бу хабарларга изоҳ бермади.

Аввалроқ, Раиймбек Матраимов кузда Туркияга, у ердан эса Дубайга чиқиб кетганлиги ҳақида хабар тарқаган эди. Kaktus.media маълум қилишича, у давлат бюджетига бир неча юз миллион сом қайтаришга ваъда берган, бироқ ваъдада турмасдан ғойиб бўлган.

"Райим Миллионер" лақаби билан танилган Райимбек Матраимов Озодлик, Клооп ва Уюшган жиноятчилик ва коррупция тадқиқоти марказининг (OCCRP) қўшма ҳисоботида Хитойдан "кулранг импортни" назорат қилувчи асосий шахслардан бўлгани айтилган. У Қирғизистон божхоналарида коррупцион схемалари ташкил этишда айбланиб 2020 йил октябрь ойида қўлга олинган. Райим Матраимов буджетга бир қисми нақд, бир қисми мулк шаклида 2 миллиард сом зарарни қоплаб берган. Судда у ўз айбига иқрор бўлган ва 260 минг сом жаримага тортилган.

XS
SM
MD
LG