Ссылки доступа

Азаттик нашри журналистларига аккредитация бермаган Қозоғистон ТИВни судга берди


2024 йилнинг 3 январида Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Озодлик радиосининг қозоқ хизматининиг 36 нафар ходимига аккредитация беришни ёки уни узайтиришни рад этган эди.

30 январь куни Озодлик радиосининг Қозоғистондаги ваколатхонаси Остона маъмурий судига даъво аризасини киритди.

Озодлик нашри суддан Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг ваколатхона ходимларига аккредитация беришни рад этган қарорини бекор қилишни сўрамоқда.

2024 йилнинг 3 январида Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Озодлик радиосининг қозоқ хизматининиг 36 нафар ходимига аккредитация беришни ёки уни узайтиришни рад этган эди.

Вазирликнинг жавобида айтилишича, Озодлик радиоси қозоқ хизматининг журналистлари аккредитациясиз ишлашда давом этганлиги ҳуқуқбузарлик ҳисобланиб, рад жавобига асос бўлган. Шунингдек ТИВ ваколатхона ноябрь ойида маъмурий жазога тортилганлигини ҳам кўрсатиб ўтган.

Ваколатхона ТИВнинг бу даъволарини асоссиз деб топиб, рад этишни сўрайди. Журналистлар аккредитация учун ўз вақтида ариза берган, бироқ бу аризалар “белгиланган муддатларда кўриб чиқилмаган”.

Ташқи ишлар вазирлиги камида 36 нафар журналистга аккредитация бермаган ёки мавжуд аккредитацияни узайтирмаган, журналистларнинг баъзилари 2022 йилдан бери аккредитациядан ўтказилмаган. Қоида бўйича, ТИВ икки ой ичида хорижий ОАВ мухбирига аккредитация бериши лозим ёки беришни рад этиш тўғрисида асосланган қарор кўрсатиши керак.

Озодлик радиосининг қозоқ хизмати 2023 йил сентябрь ва октябрь ойларида ўттиздан ортиқ ходимини аккредитациядан ўтказиш учун мурожаат қилган, бироқ ваколатли органдан мазмунли жавоб олмаган. Октябрь ойи охирида бўлиб ўтган суд ТИВ 2023 йил 27 декабргача бўлган муддатда жавоб бериши лозимлигини белгилаган. Бироқ жавоб 3 январдагина келган. Унда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Озодлик мухбирларига аккредитация бермаслигини маълум қилган. Таҳририят бу қарор устидан судга шикоят қилмоқда.

XS
SM
MD
LG