TCH телеканали қайдича, Ҳаагадаги суд Россияни Қримдаги украин миллатига мансуб аҳоли вакиллари дискриминация қилинганида ҳам айбдор деб топган. Суд қарорига кўра, Россия яриморолдаги таълим масканларида украин тилидан фойдаланилишини таъминлаган эмас.
Айни пайтда БМТ суди аризадаги Украинага товон пули белгилашга оид талабни рад этган ҳамда 2014 йил 17 июлида Донецк вилоятида Малайзиянинг Boeing учоғи уриб туширилишида Россиянинг муҳтамал жавобгарлиги юзасидан конкрет қарор чиқарган эмас.