Ссылки доступа

"Кампир-обод масаласи" бўйича танқидий чиқишлари билан танилган қирғизистонлик аёл Москвада қўлга олинди


Аранова 2022 йил октябрь ойида ҳам айнан шу масалада жавобгарликка тортилган эди.

Кампир-обод сув омбори ерлари Ўзбекистонга берилишига қарши чиқиб келган 37 ёшли Каникей Арановани Москвада қўлга олиниб, Бишкекка экстрадиция қилинди.

Ҳозирда у Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторида сақланмоқда, деб маълум қилган унинг синглиси Ирисгул Аранова Озодлик радиосига.

МХДҚ ҳозирча Каникей Аранованинг ҳибсга олинишига доир изоҳ бермади.

Аранова 2022 йил октябрь ойида ҳам айнан шу масалада жавобгарликка тортилган эди. Ўшанда Кампир-обод сув омбори ерларининг Ўзбекистонга берилишига қарши Қирғизистоннинг Ўзган вилоятида оммавий намойишлар бўлиб ўтган эди. Айрим сиёсатчилар, сиёсий ташкилотлар ва фаоллар "Кампир-ободни ҳимоя қилиш қўмитаси"ни тузганини маълум қилган. Ҳукумат Ўзбекистон билан Кампир-обод сув омбори масаласида келишувга қарши чиққан сиёсатчилар ва фаолларни 2022 йил октябрь ойида оммавий ҳибсга олган. Ҳаммаси бўлиб 30 га яқин киши ҳибсга олинган, улардан баъзилари олти ойдан кўпроқ вақт ўтиб уй қамоғига қўйиб юборилган.

Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров “Кампир-обод иши” бўйича тергов жараёнига бир неча бор изоҳ бериб, ҳибсга олинганлар “халқни тинчини бузгани”, шунингдек, “давлат тўнтариши” уюштиришга уринганини таъкидлаган.

XS
SM
MD
LG