Ссылки доступа

Тожикистонда йўналиш сертификати тақчиллиги деб Ўзбекистон билан чегарада ўнлаб юк машиналар тўпланиб қолди.

Озодлик радиоси тожик хизматининг ёзишича, ҳайдовчилар ҳафталаб ўз навбатини кутмоқда. 

Тожикистон-Ўзбекистон чегарасидаги “Фотехобод-Ойбек” чегара-ўтказиш пунктида ўнлаб юк машиналар Ўзбекистонга ўта олмай, тўпланиб қолди. Уларнинг асосий қисми Ўзбекистон орқали Россия ва Қозоғистонга ўтишни режалаштирган эди.

Озодлик радиоси тожик хизматининг ёзишича, ҳайдовчилар тўрт-беш кунлаб ўз навбатини кутмоқда.

Ҳайдовчилар Ўзбекистон тарафидан йўл очиқлигини, муаммо Тожикистон тарафида эканлигини айтмоқда.

Тожикистон транспорт вазирлиги йўналиш сертификатини деярли бермай қўйган, у сиз эса юк машиналари чет элга чиқолмайди. Бунинг натижасида мавжуд оз сонли сертификатларнинг нархи икки баробар қимматлашиб кетган.

“Аввал битта рухсатномани 60 долларга олган бўлсак, ҳозир 120-130 доллардан сотмоқдалар. Логистик компания вакиллари “хоҳласанг ол, хоҳламасанг олма” дейишади. Лекин юкимиз бор, шу сертификатларни сотиб олишга мажбурмиз" дея шикоят қилган Озоди радиосига бир ҳафтадан бери чегарада қолиб кетган ҳайдовчилар. Уларнинг айтишича, сертификатлар асоссиз равишда қимматлашиши мунтазам такрорланади. “Пиёз мавсуми бошланиши билан, масалан, сертификат нархи 300 дан 700-800 долларгача кўтарилади. Натижада тожик юк ташувчилари бундай сертификат талаб қилинмайдиган қирғиз, қозоқ, ўзбек, беларус, рус юк ташувчилари билан рақобатда ютказиб қўймоқда", дейди ҳайдовчилар.

31 январь куни ҳолатига чегара постида 200 га яқин юк машинаси йиғилиб қолган эди.

Транспорт соҳасидаги мутассадилар ҳозирча мавжуд вазият юзасидан расмий изоҳ бермаган.

Тожикистон божхона хизмати вакили чегарада юк автомобилларининг тиқини ҳосил бўлганини тасдиқлади. Унинг айтишича, тиқин Ўзбекистон томони автомашиналарни батафсил текшираётгани ва бунинг натижасида соатига 1-2 та машинани ўтказаётгани учун юзага келган.

Ҳайдовчиларнинг ўзи шахсий ва юк ташувчи автомашиналарнинг синчиклаб текширилиши Ўзбекистон томони аввалроқ катта миқдордаги наркотик моддаларни чегарада мусодара қилганлиги билан боғлиқ дея таҳмин қилмоқда.

XS
SM
MD
LG