Ссылки доступа

Тожикистонда журналист Анора Саркоровага нисбатан жиноий иш очилди

Анора Саркорова
Анора Саркорова

Бироқ “Анора Тожикистонга қайтиб, кечирим сўраса” афв қилиниши мумкин.

Ҳозир Европада яшаётган журналист Анора Саркоровага нисбатан Тожикистонда жиноий иш қўзғатилган. Бироқ унинг онасига бу ҳақида маълум қилган терговчиларнинг айтишича, “Анора Тожикистонга қайтиб, кечирим сўраса” афв қилиниши мумкин.

Анора Саркорова Озоди радиосига 2 февраль куни айтишича, терговчилар унинг онасини Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармасига чақиртириб, куёви ва қизига нисбатан иккита жиноий иш очилганини маълум қилган.

Анора Саркорованинг турмуш ўртоғи бўлмиш журналист Рустам Жонига нисбатан иш аввалроқ қўзғатилган. У экстремизмни тарғиб қилишда айбланмоқда. Анора Саркорова тахмин қилишича, унга нисбатан ҳам ҳудди шу модда билан иш қўзғатилган.

Би-би-си рус хизматининг собиқ журналисти Анора Саркорова ҳамда «Имруз» радиоси ва шу номдаги босма нашрнинг собиқ муҳаррири Рустам Жони 2022 йилдаги Бадахшондаги қонли воқеаларни кенг ёритган.

“Мен вояга етганман одамман, агар менга саволлар бўлса, юраги касал кекса онамдан эмас, мендан сўрашсин. Мен ўзим учун ўзим жавоб бераман, болаларим ёки онам эмас. Ваъда қилинган афв масаласида...менга бу керак эмас, чунки мен ноқонуний иш қилмаганман. Тожик матбуоти ёрита олмаган нарсалар ҳақида ёздим. Мен Помирдаги ноҳақликлар ҳақида кўп ёзганман ва бундан кейин ҳам ёзавераман”, дейди Саркорова.

Тожикистон ҳукумати журналистлар ва мухолифатни таъқиб қилиши, сўз эркинлигини чеклаши доимо танқид қилинади. Биргина оҳирги икки йилда саккиз нафар журналист узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

XS
SM
MD
LG