Ссылки доступа

Тожикистонда ортиқча юк ортилган машина тагида кўприк қулади (видео)


Фото разрушения моста
Фото разрушения моста

Фаоллар ушбу ҳодисани давлат тизимини қуршаб олган коррупцияга яққол мисол деб атамоқда.

Тожикистоннинг Восе туманидаги кўприк белгиланган меъёрдан ортиқча юк ортилган машина тагида қулади.

Хитойда ишлаб чиқилган 25 тонналик Howo русумидаги юк машинасига 52 тонна шағал ортилгани аниқланган, дея маълум қилган Тожикистон транспорт вазири Азим Иброҳим.

Транспорт вазирлиги мутахассислари вайрон бўлган кўприкни қайта тиклашни 1 миллион сомонийга баҳолаган.

Ҳасан Қурбонов номидаги қишлоққа кираверишдаги канал устидан ўтган кўприк оғир юк машинасининг тагида қулагани акс этилган видео ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Аксар инсонлар ушбу ҳодисани давлат тизимини қуршаб олган коррупцияга яққол мисол деб атамоқда. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг айтишича, “белгиланган меъёрлардан ортиқча юк ташувчи ҳайдовчилар ва транспорт компаниялари амалдорларга пора бериб, жарималардан қутилади, бироқ бу машиналар алалоқибат миллион долларлик кўприклар ва йўлларни барбод қилади”.

Тожикистонда асосан Хитой сармояси ва қурувчилари жалб этилган ҳолда юзлаб километр замонавий йўллар фойдаланишга топширилади, бироқ қурилган йўллар сифатсиз ҳом-ашё ҳамда барча меъёрларни бузган ҳолда оғир юк ташувчи машиналар деб тезда яроқсиз ҳолга келиб қолмоқда.

На восстановление моста в Восе потребуется 1 млн сомони
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:54 0:00

XS
SM
MD
LG