Ссылки доступа

Қирғизистонда электрон сигаретлар тақиқланиши мумкин

Жўқорғу Кенеш депутати Шаирбек Ташиев Қирғизистонда электрон сигаретларни тақиқлаш ташаббуси билан чиқди.

Тегишли қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.

"Соғлиқни сақлаш тўғрисида"ги қонунга киритиш таклиф қилинаётган ўзгартиришлар махсус тўлдирувчи суюқлик солинган бакига эга бўлган электрон сигаретларни олиб кириш, сотиш ва улардан фойдаланишни тақиқлашни назарда тутади.

Жумладан, электрон сигаретлардан фойдаланганлик учун жисмоний шахсларга таҳминан 40 АҚШ доллари, юридик шахсларга 60 АҚШ доллари миқдорида жарима солиш таклиф этилмоқда.

Электрон сигаретани сотиш ёки мамлакат ҳудудига олиб кириш ҳам жаримага тортилади.
Қонун лойиҳасининг изоҳ қисмида Ташиев сўнгги йилларда аҳоли орасида, жумладан мактаб ўқувчилари ўртасида электрон сигаретлардан фойдаланиш сезиларли даражада ошганини қайд этган.

“Бироқ суюқликларнинг таркибидан бехабармиз. Сигаретага ёқимли ҳид ва таъм берадиган баъзи хушбўй моддалар аллергик реакцияга сабаб бўлиши мумкин. Электрон сигаретлардан фойдаланиш бронхиал астма ривожланишига олиб келиши мумкин”, дейилади асослаш қисмида.

Қирғизистонда жамоат жойларида чилим, сигарет ва электрон сигаретлар чакиш 2021 йилдан бери тақиқланган.

XS
SM
MD
LG