Ссылки доступа

Оҳангарон ҳокими истеъфо берди ва жамоатчиликдан узр сўради

 Акром Эшонқулов
Акром Эшонқулов

Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳри ҳокими Акром Эшонқулов 6 февралда истеъфога чиққанини билдирди. У 2020 йил 4 июнда Оҳангарон ҳокими лавозимига тайинланган эди.

Эшонқулов шаҳар ҳокимлиги телеграм каналида эълон қилган билдирувида нега истеъфога чиққанини очиқламади.

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Акром Эшонқуловни лавозимдан озод этиш ҳақидаги қарорни имзолаган. Қарорда Эшонқулов 5 февралда ўз аризасига биноан ишдан олингани айтилади.

“Оҳангарон шаҳри менинг она шаҳримдек юрагимдан жой олди. Шаҳар равнақи йўлида нимага эришган бўлсам, барчасида Сизларнинг меҳнатингиз беқиёс. Иш жараёнларида биронтангизни ранжитган бўлсам, барчаларингиздан узр сўрайман. Хайр Оҳангарон шаҳрим. Хайр жонажон шаҳрим”, деб ёзди Эшонқулов.

1976 йилда Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида туғилган Акром Эшонқулов Оҳангарон ҳокими лавозимига тайинлангунига қадар Вазирлар Маҳкамасининг Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича, Республика бўйсунувчи шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келган.

Эшонқулов Ўзбекистонда истеъфога чиққанини билдирган ва лавозимидан кетиши олдидан жамоатчиликдан узр сўраган илк ҳоким бўлди.

XS
SM
MD
LG