АҚШ ва ЕИ томонидан террорчи ташкилот сифатида тан олинган ҲАМАС ташкилотининг 7 октябрдаги қонли ҳужумига қадар Исроилда 72 мингга яқин фаластинлик ишчи асосан қурилиш соҳасида ишлаб келган.
Уруш бошлангач эса мамлакат ҳукумати хавфсизлик нуқтаи назаридан фаластинликларни ишдан бўшатиб, Исроилдан чиқариб юборди.
Исроил Уй-жой хўжалиги вазирлиги вакили яқин ҳафталарда хорижлик меҳнат муҳожирларининг навбатдаги гуруҳи келиши кутилаётганини билдирди.
Умумий ҳисобда учта мамлакатдан 65 минг нафар меҳнат мигрантларини жалб этиш режалаштирилган. Янги ишчилар қурилиш объектларида кадрлар етишмаслиги муаммосини ҳал қилишлари керак.