Рейтингга кўра, сўнгги 10 йил ичида ўзбек сўми долларга нисбатан 82,3 фоизга заифлашган, бу постсовет мамлакатлари валюталари орасида энг ёмон кўрсаткич ҳисобланади.
Шунингдек, Украина гривнаси 77,5 фоизга, қозоқ тенгеси 65,4 фоизга, Россия рубли 61,3 фоизга, тожик сомонийси 56,3 фоизга, қирғиз сўми 43,3 фоизга арзонлашган.
Марказий Осиёдаги энг барқарор валюта туркман манати бўлди, у атиги 18,4 фоизга арзонлади.
Арман драми ва Швейцария франки сўнгги ўн йил давомида долларга нисбатан нархи кўтарилган ягона иккита валютадир - мос равишда +1,1 фоиз ва 3,1 фоиз.
Энг қадрсизланган валюта Венесуэла боливари бўлиб, унинг ўн йил ичида пасайиши деярли 100 фоизни ташкил этди. Шунингдек, энг кўп заифлашган валюталар қаторидан Сурия фунти (-99,1 фоиз), Аргентина песоси (-99,1 фоиз), турк лираси (-92,3 фоиз) ва Суринам доллари (-91,2 фоиз) ҳам жой олган.