Ссылки доступа

Бишкек иссиқлик марказидаги авария сабабларини ўрганиш учун идоралараро комиссия тузилди


Авария ортидан Қирғизистон пойтахтидаги барча мактаблар онлайн ўқув тизимига ўтишган, боғчалар эса вақтинча фаолиятини тўхтатишган.

Бишкек иссиқлик марказидаги авария сабабларини аниқлаш учун идоралараро комиссия тузилди. Унга Бош вазир ўринбосари Бакит Торобоев раҳбарлик қилади, дея хабар бермоқда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамасининг матбуот хизмати.

Идоралараро комиссия қисқа муддатларда:

- шу яқин кунларда Бишкек аҳолисини иссиқлик таъминотини тиклаш ва таъминлаш бўйича шошилинч чора-тадбирларни мувофиқлаштиради;

- бир ой муддатда иссиқлик электр марказидаги авария сабабларини аниқлаши лозим.

- иссиқлик электр станциясини тиклаш бўйича таклифлар, шу жумладан уни тўлиқ модернизациялашнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқади ҳамда марказлашган иссиқлик таъминотини маҳаллийлаштириш бўйича таклифларни тайёрлайди.

- иссиқлик электр станциясида фавқулодда вазият юзага келишига айбдор шахсларга нисбатан чора кўриш бўйича таклифлар киритади.

2 февраль куни маҳаллий вақт билан тунги соат 3 да Бишкек иссиқлик марказида содир бўлган авария ортидан шаҳардаги бир неча мавзе иссиқлик таъминотисиз қолган эди. Беш киши тан жароҳати олган, шулардан икки нафарининг аҳволи оғир.

Таъмир ишлари қўшиб ҳисоблаганида иссиқлик таъминотини тиклашга 5 кундан 7 кунгача вақт кетиши мумкинлиги айтилган.

Авария ортидан Қирғизистон пойтахтидаги барча мактаблар онлайн ўқув тизимига ўтишган, боғчалар эса вақтинча фаолиятини тўхтатишган.

XS
SM
MD
LG