Қозоғистоннинг Сариоғоч прокуратураси суддан пробация ходими Турарбек Тилдахоновни уч йилга озодликдан маҳрум этишни сўрамоқда.
Тилдахонов муқаддам судланган ва пробацияга қўйиб юборилган Саидолим Ғоибназаров устидан назоратни амалга оширишга маъсул шахс эди. Прокуратурага кўра, Тилдахонов “ўз вазифасига бепарволик билан муносабатда бўлганининг оқибатида” Саидолим Ғоибназаров яна бир оғир жиноятга қўл урган. Турарбек Тилдахонов ўз айбини тан олмаган ва тўлиқ оқланишини талаб қилмоқда.
2023 йилнинг 13 июл куни маҳаллий вақт билан 13:00 лар атрофида Туркистон вилоятининг Сариоғоч туманида яшовчи 5 ёшли Еркежан Нурмахан исмли қизча йўқолиб қолган. Қизнинг онаси унинг йўқолгани ҳақида ариза берган. Уни қидиришга деярли бутун қишлоқ аҳолиси қўшилган. Шу куни қизчанинг жасади зўрлаш аломатлари билан топилган. Гумонланувчини ҳам қишлоқ аҳолисининг ўзи аниқлаган.
Маълум бўлишича, жиноятни муқаддам қотилликда айбланиб 10 йилга қамалган хавфли рецидивист Саидолим Ғоибназаров содир этган. У, шунингдек, 2023 йилда баданга оғир шикаст етказгани учун шартли қамоқ жазосига ҳам ҳукм қилинган эди.
Суд ҳукмига кўра, у умрбод қамоқ ва кимёвий кастрация жазоси тайинланган. Айбланувчи жазони қаттиқ режимдаги колонияда ўташи белгиланган. Шунингдек, у марҳумнинг оиласига 100 миллион тенге (214,9 минг доллар) маънавий зарарни ҳам тўлайди.
Қозоғистонда прокуратура рецидивистни етарлича назорат қилмаган пробация ходими учун қамоқ жазосини сўрамоқда
Ходим “ўз вазифасига бепарволик билан муносабатда бўлганининг оқибатида” рецидивист яна бир оғир жиноятга қўл урган.