Ссылки доступа

Туркман тўйларида Гурбангули Бердимуҳамедов қўшиқлари янграши мажбурий қилинди

Туркманистонда маҳаллий ҳокимликлар тўй маросимларида хорижий мусиқанни тақиқлаб, ўрнига фақат туркман тилидаги муисиқа, жумладан собиқ президент Гурбангули Бердимуҳамедов қўшиқларини қўйишга кўрсатма берган.

Тегишли буйруқ ФҲДЁ бўлимларининг оғзаки огоҳлантириши орқали халққа етказилмоқда.

“ФҲДЁ бўлимлари келин ва куёвга тўй маросимлари фақат туркман мусиқаси билан жўр бўлиши, тўйнинг ўзи эса туркманча услубда ўтказилиши кераклиги ҳақида огоҳлантирмоқда”, дейди Болқон вилоятидан Озодлик манбаси.

Тўйхона, ресторан ва банкет залларининг эгалари ва ходимлари ҳам янги қоидалардан хабардор қилинган.

“Тўйхона эгаси репертуар камида 80 фоизи туркман тилида бўлишини таъминлаши лозим”, дейди исмини ошкор қилмаслик шарти билан Озодлик билан суҳбатлашган ресторан эгаларидан бири.

Унинг қўшимча қилишича, мажбурий репертуарга туркман халқ рақси “Қуш тепди” ва Гурбангули Бердимуҳамедовнинг иккита қўшиғи қўшилган.

“[Бердимуҳамедовнинг] ҳар бири етти дақиқалик икки қўшиғини DJ икки мартадан қўйиши керак эди”, дейди ресторан эгаси.

Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистонни 15 йил бошқарган ва 2022 йилда ҳокимиятни ўғли Сердарга топширган.

XS
SM
MD
LG