2023 йилда Тожикистонда алимент тўлашдан бўйин товлаётган фуқаролар сони ортган. Мажбурий ижро хизмати маълумотларига кўра, 2022 йилда 283 нафар алимент тўламаётганлар жавобгарликка тортилган бўлса, 2023 йилда бу сон деярли бир ярим баробарга ўсган.
МИХ ўтган йили 398 нафар алимент тўлашдан бўйин товлаётганларга, жумладан 12 нафар аёлларга нисбатан жиноий иш қўзғатган.
Тожикистонда алимент тўламаслик жарима ёки 3 йилгача қамоқ муддати билан жазоланади.
Алиментни ўз вақтида тўламаган ва яшаш манзилини яширган 568 нафар фуқаро қидирувга берилган.
Алимент одатда вояга етмаган болаларни таъминлаш учун ажратиладиган пул ҳисобланади. Бироқ алимент нафақат болалар учун, балки собиқ турмуш ўртоғи ёки ота-онаси учун ҳам тўланиши мумкин.
Тожикистонда алимент тўламаслик жарима ёки 3 йилгача қамоқ муддати билан жазоланади.