Ссылки доступа

Александр Лукашенко Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон президенти таклифига биноан Александр Лукашенко 7 феврал куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот хизмати хабар берди.

Лукашенко Тошкентдаги Humo Arena муз саройига ташриф буюрди.

Спорт мажмуасида беларуслик меҳмонни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олган. Танишув чоғида улар Тошкентнинг «Ҳумо» ва Остонанинг «Номад» ҳоккей жамоалари ўртасидаги учрашувни томоша қилишди. Ўйин якунида олий мартабали меҳмонларга уларнинг исмлари туширилган ҳоккей либослари топширилди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари 8 феврал кунига режалаштирилган.

Қайд этилишича, ташриф дастурига мувофиқ олий даражадаги музокаралар ўтказилиши, уларда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Музокаралар якунида икки томонлама ҳужжатлар тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган.

XS
SM
MD
LG