Ссылки доступа

Қозоғистонда она 2 фарзандини ўлдирганликда гумон қилинмоқда


Бунга оилавий можаро сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида 7 февраль куни ижарага олинган хонадондан уч ва беш ёшли икки боланинг жасади топилган. Вилоят ИИБ хабар беришича, ёш болаларнинг ўлими бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Асосий гумонланувчи сифатида уларнинг онаси, 31 ёшли қизилўрдалик аёл Чимкент шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида қўлга олинган.

Уч ёшли қиз ва беш ёшли бола онаси томонидан бўғилиб ўлдирилган бўлиши мумкин, деб ёзади болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Динара Закиева ўзининг Фасебоокдаги саҳифасида. Болалар омбудсменининг сўзларига кўра, у қариндошларига болаларни ўлдиришини айтган. Бунга сабаб оилавий можаро бўлиши мумкин.

Гумонланувчи аёл лицейда мактабгача тайёргарлик йўналишида ишлаган.

XS
SM
MD
LG