Ссылки доступа

Тошкентдаги собиқ “Пойтахт” бизнес-марказида ёнғин чиқди

Тошкент Юнусобод туманида жойлашган собиқ “Пойтахт” бизнес-марказининг реконструкция ишлари олиб борилаётган биносида 9 февраль куни ёнғин чиққан.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қайдича, Шароф Рашидов кўчасида жойлашган бинода қурилиш материаллари ёнаётганига оид маълумот Юнусобод тумани ФВБга Тошкент вақти билан соат 11:40 да келиб тушган.

Хабар ортидан соат 11:43 да тўртта ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб борган ва соат 11:51 да ёнғин ўчирилган.

ФВВ вакилларига кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ, ёнғин сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланяпти.

XS
SM
MD
LG