Ссылки доступа

Россия ҲАМАС ҳақидаги видеоларни бўлишган тожикистонликни  Душанбега экстрадиция қилди


ҲАМАС гуруҳи АҚШ ва Европа Иттифоқида террорчи гуруҳ сифатида тан олинган, бироқ Тожикистон ва Россия уни террорчи ҳаракат деб ҳисобламайди.

Россияда ҲАМАС ҳақидаги видеоларни ўз ижтимоий тармоқлардаги профили орқали бўлишгани учун ушланган тожикистонлик меҳнат муҳожири ҳозирда Душанбедаги Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторида сақланмоқда.

Дўстларининг айтишича, Россияда ишлаётган 23 ёшли Муҳаммаднаби Жалиловнинг иш жойидан учта полициячи ҳамда тожикзабон бир ҳодим 31 январь куни олиб кетган.

Тергов жараёнидан хабардор Озоди манбасининг айтишича, Тожикистонда “экстремистик гуруҳ тузиш ва тақиқланган ташкилотлар сафида фаол бўлиш”да айбланаётган Жалилов Россиядан депортация қилинган ва Тожикистонда ҳибсга олинган.

Жалилов билан бирга уч нафар муҳожир ҳам депортация қилинган ва улар ҳам тергов изоляторига жойлаштирилган.

Озоди манбаси муҳожирлар айнан қайси “тақиқланган ташкилот сафида фаол бўлганлиги”га аниқлик киритмаган, бироқ “жиноят ишида бу гуруҳ ижтимоий тармоқларда экстремистик видеолар, жумладан, ҲАМАС ҳақидаги видеолари ва Ғазодаги ҳарбий амалиётлар эпизодларини тарқатганлиги айтилганини” маълум қилган.

Тожикистон расмийлари ва Жалиловнинг яқинлари тергов борасида сукут сақламоқда.

ҲАМАС гуруҳи АҚШ ва Европа Иттифоқида террорчи гуруҳ сифатида тан олинган, бироқ Тожикистон ва Россия уни террорчи гуруҳ деб ҳисобламайди.

XS
SM
MD
LG