Ссылки доступа

ЕИнинг Марказий Осиё ва Афғонистон бўйича махсус вакиллари Қирғизистонга келди

Бишкекда 14 февраль куни Афғонистон бўйича Европа Иттифоқи – Марказий Осиё музокаралари бўлиб ўтади.

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Тери Хакала ва Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Никлассон Бишкекка келди. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг Қирғизистондаги ваколатхонаси хабар берди.

Улар Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатларининг Афғонистон бўйича махсус вакилларининг учрашувида иштирок этишади. Бундан ташқари, ЕИ вакиллари қирғиз расмийлари ва фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашади.

Бишкекда 14 февраль куни Афғонистон бўйича Европа Иттифоқи – Марказий Осиё музокаралари бўлиб ўтади.

Аввалроқ Human Rights Watch ташкилоти Афғонистонга ташқи ёрдамнинг кескин қисқариши мамлакат соғлиқни сақлаш тизимига жиддий зарар етказганини маълум қилганди. Ташқи донорлардан ёрдам 2021 йилда Толибон ҳокимиятни қўлга киритганидан сўнг кескин камайган.

XS
SM
MD
LG