Ссылки доступа

Тожикистонда қотилликда айбланаётган ИИВ подполковниги ўз иқроридан воз кечди


Исмоил Раҳмонов (чапда) ва Акмал Юсуфзода
Исмоил Раҳмонов (чапда) ва Акмал Юсуфзода

Тергов мобайнида у Исмоил Раҳмоновнинг қўлини боғлаб, "ўлдириш мақсадида" дарёга ташлаб юборганини тан олган эди

Тожикистон Олий судида кўрилаётган жиноий иш жараёнида одам ўғирлаш ва қотилликда гумонланаётган милиция подполковниги Акмал Юсуфзода аввалги иқроридан воз кечди.

Тергов мобайнида у Исмоил Раҳмоновни "эркакча суҳбатга" чақириб, жияни Исмоилжон Шукуров ёрдамида уни мажбуран машинага ўтқазиб олис жойдаги дарё бўйига оборганини ва қўлини камар билан боғлаб, "ўлдириш мақсадида" дарёга ташлаб юборганини тан олган эди. Суднинг навбатдаги мажлисида собиқ милиция подполковниги Исмоил Раҳмоновнинг қўлини боғламаганини, уни шунчаки сувга итариб юборганини иддао қилган.

Акмал Юсуфзода ИИВ Марказий аппаратида Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси бошлиғи ёрдамчиси лавозимида ишлар эди.

Бош прокуратура маълумотларига кўра, можарога Тожикистон давлат тижорат университетида ишлайдиган Раҳмоновнинг рафиқаси ва Юсуфзоданиг рафиқасии ўртасидаги низо сабаб бўлган.

Аёллар жанжалига аралашган ИИВ маъсул ходими 12 июнь куни Исмоил Раҳмоновни "эркакча суҳбатга" чақирган ва жияни Исмоилжон Шукуров ёрдамида уни мажбуран машинага ўтқазиб олис жойдаги дарё бўйига оборган. Бу жараён видокузатув камераларига тушган. У ерда Раҳмоновни қўлини боғлаб сувга ташлаб юборишган. Исмоил Раҳмоновнинг жасади ҳали топилмади.

Айби судда исботланса, Акмал Юсуфзода ва жияни Исмоилжон Шукуров 12 йилгача қамалиши мумкин.

XS
SM
MD
LG