Ссылки доступа

Қамчиқ довонидаги ЙТҲ оқибатида 5 киши вафот этди

Қамчиқ довонидаги ЙТҲ оқибатида икки нафар ҳайдовчи ва уч нафар йўловчи тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 11 февраль куни соат 23:40 ларда Наманган вилояти, Поп тумани, Қамчиқ довони ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятдаги А-373 автомобиль йўлининг 222-километрида содир бўлган. 41 ёшли ҳайдовчи К.Й. DAF юк автомобилини (енгил автомобилларни ташувчи) бошқараётиб ҳаракат хавфсизлигини таъминламасдан, йўлнинг хавфли бурилиш қисмида бошқарувни йўқотган.

Сўнгра қарама-қарши йўналишни ажратиб турувчи тўсиққа урилиб, қаршисидан келаётган 32 ёшли ҳайдовчи Ж.А. бошқарувидаги Isuzu юк автомобили билан тўқнашган.

Оқибатда иккала ҳайдовчи ҳамда уч нафар йўловчи тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган. ЙТҲ вақтида DAF юк транспорт воситасига ортилган бир қанча енгил автомобиллар пастликка тушиб кетган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG