Қозоғистон Коррупцияга қарши кураш хизмати Сатпаев шаҳрининг ҳокими порахўрликда гумонланиб қўлга олинганини тасдиқлади.
Аввалроқ Улитау вилоятининг Сатпаев шаҳри ҳокими Аубакир Шапагат пора билан қўлга тушгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар тарқалган эди.
Аубакир Шапагат ҳоким лавозимига 2023 йил январида тайинланган эди. Ундан аввал у Сатпаев шаҳрида иқтисодиёт ва молия бўлимида ишлаган, шаҳар ҳокимининг ўринбосари бўлган.
Transparency International халқаро ташкилотининг 2023 йилги ҳисоботида, Қозоғистоннинг ўта коррупциялашган давлат сифатидаги мақоми яна бир бор тасдиқланган эди. Рейтингда 100 баллдан 39 балл тўплаган Қозоғистон 180 давлат орасида 93-ўринни эгаллаган.