“Сўнгги ҳафтада Россия Европа Иттифоқига кириш учун қонуний ҳуқуққа эга бўлмаган хорижликларни Эстония чегарасига қасдан йўлламоқда”, дейилган департамент хабарномасида.Агар бу ҳолат давом этадиган бўлса, Эстония худди Финляндия каби “миллий хавфсизлик ва жамоат тартибини ҳимоялаш учун ўтказиш пунктлари”ни ёпиб қўяди.
Россия билан Финляндия ўртасидаги чегара 2023 йилнинг ноябрь ойида ёпиб қўйилган, бу ҳол камида жорий йилнинг 14 апрелигача давом этади. Финляндия расмийлари Россияни хорижликларни Финляндиядан бошпана сўрашга онгли равишда рағбатлантираётганликда, шу йўл билан мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштиришга уринаётганликда ҳам айблаган.
RTVI қайдича, айни пайтда Россия-Эстония чегарасидан ўтишда чегара ёпилиши мумкинлиги тўғрисида рус ва инглиз тилларида огоҳлантириш хати бериш бошланган.