Ссылки доступа

Ўғирланган қурол можароси ортидан Олмаота полициясининг раҳбарияти ишдан ҳайдалди


Январда Олмаота полиция бошқармасида 2023 йилда мусодара қилинган ҳамда аҳолидан сотиб олинган қуроллар камомади аниқланган.

Олмаота полиция бошқармасида қурол ўғирланиши бўйича ўтказилган тергов ортидан бошқарманинг деярли барча раҳбар кадрлари ишдан ҳайдалди. Бу ҳақида Polisia.kz нашри хабар бермоқда.

“2023 йилда жиноятчилардан мусодара қилинган қурол-яроғларнинг ўғирланиши бўйича ўтказилган хизмат текшируви натижаларига кўра, интизомий комиссия тавсиясига асосан, Ички ишлар вазири Олмаота шаҳар ИИБ раҳбариятини эгаллаб турган лавозимидан озод этди”, — дейилади хабарда.

Деярли барча ўринбосарлар ва бўлим бошлиқлари ишдан кетганлиги айтилмоқда. Фақатгина Олмаота полиция бошқармасининг раҳбари Аристонгани Заппаров ўз лавозимини сақлаб қолган.

Январда Олмаота полиция бошқармасида 2023 йилда мусодара қилинган ҳамда аҳолидан сотиб олинган қуроллар камомади аниқланган. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилган. Ўғриликда гумонланувчи полиция ходими қўлга олинган.

XS
SM
MD
LG