Нашр қайдича, туман прокурори Бухоро вилояти прокуратураси иш юритувидаги “Когон ёғ-экстракция заводи” АЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши бўйича қидирувда бўлган жамият таъсисчиси М. И. дан унга нисбатан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чорасини бекор қилиш ва жиноят иши бўйича енгиллик қилиб бериш эвазига воситачи орқали 90 минг доллар олаётган пайтда тутилган.
Айни пайтда ҳолат юзасидан Бухоро вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани қўшимча қилинган.