Ссылки доступа

Қирғизистонда муомалага янги намунадаги банкноталар киритилди

Банкноталарнинг янги туркумида Қирғизистоннинг тарихий-маданий меросини акс эттириш асосий сюжет сифатида сақланиб қолган.

Қирғизистон Миллий банки янги намунадаги 20, 50 ва 100 сомлик банкноталарни муомалага киритди. Бу ҳақда 15 февраль куни Миллий банк раиси ўринбосари Мелс Аттокуров матбуот анжуманида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, банкноталарнинг янги туркумида Қирғизистоннинг тарихий-маданий меросини акс эттириш асосий сюжет сифатида сақланиб қолган.

"Банкноталарнинг олд томонида санъат ва маданият намояндаларининг суратлари, орқа томонида эса мамлакатнинг диққатга сазовор жойлари акс эттирилган. Банкноталарнинг асосий ранги ва ўлчамлари ҳам ўзгаришсиз қолди”, — деди Аттокуров.

Аттокуров бу миллий валютани режалаштирилган янгилашнинг иккинчи босқичи эканлигини таъкидлади. Биринчи босқич 2023 йил май ойида амалга оширилиб, миллий валютанинг 30 йиллиги муносабати билан 200, 500 ва 1000 сомлик янги банкноталар муомалага киритилган.

Қирғизистон ўз миллий валютасини ҳамон хорижда чоп этмоқда. Президент Садир Жапаров 2023 йил июнь ойида тез орада миллиу пул Қирғизистонни ўзида босилишини айтган эди, бироқ аниқ муддатларни маълум қилмаган.

XS
SM
MD
LG