Ссылки доступа

Вазир тожик журналисти Анора Саркоровага нисбатан жиноий иш очилганини тасдиқлади

У экстремизмни тарғиб қилишда айбланаётган бўлиши мумкин.

Тожикистон Ички ишлар вазири ҳозирда Европада яшаётган журналист Анора Саркоровага нисбатан жиноий иш қўзғатилганини тасдиқлади, бироқ тафсилотларидан бехабар эканлигини айтган.

Аввалроқ Анора Саркорова Озоди радиосига 2 февраль куни айтишича, терговчилар унинг онасини ИИВ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармасига чақиртириб, куёви ва қизига нисбатан иккита жиноий иш очилганини маълум қилган. Бироқ унинг онасига бу ҳақида маълум қилган терговчиларнинг айтишича, “Анора Тожикистонга қайтиб, кечирим сўраса” афв қилиниши мумкин.

Анора Саркорованинг турмуш ўртоғи бўлмиш журналист Рустам Жонига нисбатан иш аввалроқ қўзғатилган. У экстремизмни тарғиб қилишда айбланмоқда. Анора Саркорова тахмин қилишича, унга нисбатан ҳам ҳудди шу модда билан иш қўзғатилган.

Би-би-си рус хизматининг собиқ журналисти Анора Саркорова ҳамда «Имруз» радиоси ва шу номдаги босма нашрнинг собиқ муҳаррири Рустам Жони 2022 йилдаги Бадахшондаги қонли воқеаларни кенг ёритган.

Тожикистон ҳукумати журналистлар ва мухолифатни таъқиб қилиши, сўз эркинлигини чеклаши доимо танқид қилинади. Биргина оҳирги икки йилда саккиз нафар журналист узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

XS
SM
MD
LG