Ссылки доступа

2023 йилда 99 нафар журналист ва ОАВ ходими ҳалок бўлган

Ҳалок бўлганларнинг мутлақ кўпчилиги - 72 киши Ғазо секторида ҳалок бўлган фаластинлик журналистлардир.

Журналистларни Ҳимоя қилиш Қўмитасининг (CPJ) анъанавий ҳисоботида, 2023 йилда 99 журналист ва ОАВ ходими ўлдирилганлиги айтилган. Бу 2015 йилдан бери энг юқори кўрсаткич бўлиб, 2022 йилга нисбатан 44 фоизга кўпдир.

CPJ журналистлар тинч аҳоли эканлигини ва уларга атайлаб ҳужум қилиш уруш жинояти эканлигини эслатмоқда. Ҳалок бўлганларнинг мутлақ кўпчилиги - 72 киши Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги урушнинг дастлабки уч ойида Ғазо секторида ҳалок бўлган. Ҳалок бўлган журналистларнинг аксарияти фаластинликлардир, учта ливанлик ва икки исроиллик журналист ҳам бор. CPJга кўра, бу рақам ҳар қандай бир мамлакатда қачондир ўлдирилган журналистлар сонидан ҳам кўпроқдир.
Шунингдек, Ғазо секторида баъзи журналистларнинг оилалари ҳам ҳалок бўлган, кўплаб ОАВ ходимлари қочишга мажбур бўлган – буларнинг барчаси ўлим ҳолатларини тергов қилишни мураккаблаштиради.

CPJ Исроил аскарлари журналистларни қасддан ўлдираётганини суриштирмоқда (Исроил армияси жангларда журналистларни бехосдан ўлидириб қўйишини тан олган). Deadly pattern номини олган ушбу суриштирувда айтилишича, сўнгги 22 йилда Исроил армияси томонидан камида 20 нафар журналист қасддан ўлдирилган, бироқ бу учун ҳеч қайси ҳарбий жавобгарликка тортилмаган. Масалан, 2023 йил декабрида Al-Jazeera оператори Самер Абу Даккани яраланган ва қон кетишидан вафот этган. Исроил ҳарбийлари унинг ёнига шифокорларни қўймаган эди.

CPJ Украинада 2023 йилда ОАВ ходимларининг ўлими камайганини қайд этган: у ерда икки журналист ҳалок бўлган. 2022 йилда Украинада 13 нафар журналист ҳалок бўлган эди.

320 нафар журналист дунё бўйлаб ҳибсда сақланмоқда. Журналистик фаолият учун энг хавфди мамлакатлар учлигидан Хитой (қамоқда – 44 киши), Мянма (43 нафар) ва Беларус (28 нафар) жой олган.

XS
SM
MD
LG