Ссылки доступа

Ўшда "Райим Миллион"га тегишли 26 объект хатланди


Раиймбек Матраимовнинг ўзи Туркия ёки Дубайга қочиб кетган.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси божхона хизматининг собиқ раис ўринбосари Райиммбек Матраимовнинг Ўш вилоятидаги Қора-Су туманидаги 26 мол-мулкига тақиқ қўйган. Бу ҳақида маҳаллий кадастр раҳбари Мухамедали Мамашев Озодлик радиосига маълум қилди. Хатланган объектлар орасида хатто "Исмоил ота" масжили ҳам бор.

Аввалроқ Раиймбек Матраимовнинг Ўш шаҳридаги ҳашаматли уйи ҳамда унга тегишли JAMBY бизнес-маркази ҳам муҳрланган эди, лекин марказ яқинда ишлашда давом этди.

Аввалроқ, 26 январда МХДҚ раиси Қамчибек Ташиев Қора-Судаги йиғилишда Райимбек Матраимовдан 80 млн долларлик мол-мулк мусодара қилинганини айтган эди.Давлат ҳисобига Бишкек ва Ўш шаҳарларида Матраимовга тегишли турар-жой мажмуалари, божхона терминаллари ва спорт клублар ўтказилган.

"Райим Миллионер" лақаби билан танилган Райимбек Матраимов Озодлик, Клооп ва Уюшган жиноятчилик ва коррупция тадқиқоти марказининг (OCCRP) қўшма ҳисоботида Хитойдан "кулранг импортни" назорат қилувчи асосий шахслардан бўлгани айтилган. У Қирғизистон божхоналарида коррупцион схемалари ташкил этишда айбланиб 2020 йил октябрь ойида қўлга олинган. Райим Матраимов буджетга бир қисми нақд, бир қисми мулк шаклида 2 миллиард сом зарарни қоплаб берган. Судда у ўз айбига иқрор бўлган ва 260 минг сом жаримага тортилган.

Раиймбек Матраимов кузда Туркияга, у ердан эса Дубайга чиқиб кетганлиги ҳақида хабар тарқаган эди. Kaktus.media маълум қилишича, у давлат бюджетига бир неча юз миллион сом қайтаришга ваъда берган, бироқ ваъдада турмасдан ғойиб бўлган.

XS
SM
MD
LG