Ссылки доступа

Маданият вазирининг хизмат автомобили велосипедчини уриб юборди

иллюстратив фотосурат
иллюстратив фотосурат

Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг хизмат автомобили белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юборди. Ҳолат акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вазирлик расмий муносабат билдирди.

Вазирлик ахборот хизмати мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдириб, ҳодиса жорий йилнинг 16 феврал куни Андижон вилояти Қорасув шаҳрида содир бўлганини тасдиқлади.

Маълум қилиниишча, жабрланувчи зудлик билан шифохонага олиб борилган ва шифокорлар унга тезкор тиббий ёрдам кўрсатишган. Текширувлар натижасида йўловчининг соғлиғи билан боғлиқ жиддий, хавотирли ҳолат йўқлиги аниқланган.

«Заруратга кўра, албатта, бу борада яна қўшимча ахборот берилади. Шу ўринда, юртдошларимиздан йўлда ҳаракатланиш маданиятига қатъий риоя қилишларини сўраб қоламиз», – дейилади вазирлик муносабатида.

XS
SM
MD
LG