Ссылки доступа

Қирғизистонда 23 ёшли аёлнинг туғруқхонада ўлими тергов қилинмоқда


Воқеа юзасидан “тиббиёт ёки фармацевтика ходимининг касбий мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги” моддаси билан жиноий иш қўзғатилган.

Қирғизистоннинг Талас вилоятидаги туғруқхонада 23 ёшли аёлнинг ўлими тергов қилинмоқда.

Озодликка вилоят ички ишлар бошқармасидан хабар берилишича, воқеа 3 январь куни содир бўлган. Марҳуманинг эри полицияга арз қилган.

Воқеа юзасидан “Тиббиёт ёки фармацевтика ходимининг касбий мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги” моддаси билан жиноий иш қўзғатилган.

Ҳодисадан сўнг туғруқхона вақтинча ёпилган, алоқадор шифокорлар эса вақтинчалик ишдан четлаштирилган.

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда республикада 38 нафар туғувчи аёл вафот этган. Жорий йилнинг бошидан тўртта шундай ўлим ҳолати қайд этилган.

XS
SM
MD
LG