Ссылки доступа

Тожикистонда 300 минг кам таъминланган оила нафақа олади


2024 йилда Тожикистонда кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун 219 миллион сомоний ажратилган, бу ўтган йилга нисбатан 65 миллион сомонийга кўпдир

Тожикистон молия вазири Файзиддин Қаҳҳорзода 16 февраль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида сўнгги икки йил ичида маош ва пенсиялар қаторида ижтимоий нафақалар ҳам оширилганини айтди.

2024 йилда Тожикистонда кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун 219 миллион сомоний ажратилган, бу ўтган йилга нисбатан 65 миллион сомонийга кўпдир. 300 мингдан ортиқ кам таъминланган оила ижтимоий ва манзилли ёрдам олмоқда.

Бундан ташқари, 1 июлдан бюджет соҳаси ходимларининг иш ҳақи, талабалар стипендиялари 40 фоизга, суғурта, меҳнат ва ижтимоий пенсиялар ҳамда нафақалар эса белгиланган индексация миқдоридан 30 фоизга оширилиши кутилмоқда.

Шунингдек, 1 июлдан энг кам иш ҳақи 800 сомонийни ташкил қилади. Ҳозирда бу кўрсаткич 600 сомонийни ташкил этади.

Тожикистонда маош ва пенсиялар минтақада ва дунёда энг пастлардан бўлиб, бу коррупция кенг тарқалишига ва малакали мутахассисларнинг четга чиқиб кетишига сабаб бўлмоқда.

XS
SM
MD
LG