Ссылки доступа

Қозоғистонда уюшган жиноятчиликка қарши йирик амалиётлар ўтказилмоқда


Иллюстратив фото
Иллюстратив фото

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) 17 февраль куни мамлакатнинг саккиз вилоятида уюшган жиноятчиликка қарши йирик тадбирлар ўтказди.

Тадбирлар бир кунда Оқтўбе, Атирау, Шарқий Қозоғистон, Жамбил, Ғарбий Қозоғистон, Туркистон, Жетису вилоятлари ва Чимкент шаҳрида ўтказилган.

МХҚ матбуот хизмати хабар қилишича, махсус амалиёт доирасида саккиз жиноий гуруҳ «зарарсизлантирилган».

Оғир ва ўта оғир жиноятларни, жумладан, терроризмни тарғиб қилиш, одам ўғирлаш, товламачилик, шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ва ўқотар қуролларнинг ноқонуний савдосида гумон қилинган 23 киши ҳибсга олинган. Айтилишича, уларнинг баъзилари ўз ҳуқуқбузарлигини "диний аҳкомлар билан оқлаган".

МҲҚ 49 манзилда тинтув ўтказганини ва ўқотар қуроллар, диний адабиётлар, нақд пул ва гиёҳванд моддалар мусодара қилгани ҳақида хабар берган.

Октябрь ойи бошида депутатлар мамлакатда “ноанъанавий диний оқимлар” тарқалаётганидан хавотир билдириб, ҳукуматдан бу борада амалий чораларни кўришни сўраган эди. Маданият ва ахборот вазири Аида Балаева виждон эркинлиги тўғрисидаги қонунни қатъийлаштириш кераклигини айтган.

XS
SM
MD
LG