Қозоғистонда аҳолиси зич бўлмиш жанубдан одамларни шимолга ихтиёрий кўчириш дастури кутилган натижани бермади.
017 йилдан бери давом этаётган дастур муваффақиятсизликка учраётганини Сенат спикери Маулен Ашимбаев маълум қилди.
"Айрим ҳудудларимизда ижтимоий-демографик ва иқтисодий номутаносиблик сақланаётгани муаммолигича қолмоқда. Жанубий ва ғарбий вилоятларда ҳамда мегаполисларда аҳоли сони сезиларли даражада ошган. Шимолий вилоятларда эса аксинча, пасайиш кузатилмоқда. Афсус, аҳолиси зич бўлмиш жанубдан одамларни шимолга ихтиёрий кўчириш дастури кутилган натижани бермади", деди Ашимбаев.
У Сенатда кўриб чиқилаётган янги миграция қонуни ишчи кучи ҳаракатчанлигини ошириш бўйича янги рағбатлантириш воситаларини кўриб чиқишидан умидвор эканлигини айтган.
Қозоғистонда аҳолини кўчириш бўйича илк дастур 2017 йилда ишга туширилди. 5 йил давомида дастур доирасида мамлакатнинг меҳнат ресурслари кўп бўлган ҳудудларидан минглаб оилалар ишчи кучи етишмайдиган ҳудудларга кўчирилди. Бироқ, кўпгина оилалар шимолий вилоятлардаги янги жойда илдиз отмай, ўз кичик ватанига қайтган. Маҳаллий ОАВ дастурнинг муваффақиятига жумладан шимолий ҳудудларда инженерия ва жамоат транспорти инфратузилмасини ривожланмаганлиги, уй-жой билан таъминлашдаги муаммолар салбий таъсир қилаётганини ёзган.
Расмий маълумотларга кўра, 2023 йилда тўққиз мингга яқин одам шимолга кўчиб ўтган. Бироқ оҳирги йилларда Шимолий Қозоғистон вилоятининг аҳолиси 22,43 фоизга, Павлодар аҳолиси 5,76 фоизга ва Қўстанай аҳолиси 8,3 фоизга камайган.
Ҳукумат аҳолини Қозоғистон шимолига кўчириш дастури муваффақиятсизликка учраганини тан олди

Расмий маълумотларга кўра, 2023 йилда тўққиз мингга яқин одам шимолга кўчиб ўтган. Бироқ оҳирги йилларда Шимолий Қозоғистон вилоятининг аҳолиси 22,43 фоизга, Павлодар аҳолиси 5,76 фоизга ва Қўстанай аҳолиси 8,3 фоизга камайган.