Ссылки доступа

Тожикистон энг репрессив давлатлар бешталигига кирди - Freedom House


Энг ашаддий таъқибчиларнинг биринчи бешталигига Хитой, Туркия, Тожикистон, Россия ва Миср ҳукуматлари кирган.

Халқаро Freedom House инсон ҳуқуқлари ташкилотининг "трансмиллий репрессия" тўғрисидаги ҳисоботида айтилишича, ўнлаб давлатлар чет элга қочиб кетган фуқароларини таъқиб қилмоқда.

2014 йилдан 2023 йилгача ташкилот 100 мамлакатда 44 ҳукумат томонидан амалга оширилган жами 1034 трансмиллий таъқибларни ҳужжатлаштирган. Энг ашаддий таъқибчиларнинг биринчи бешталигига Хитой, Туркия, Тожикистон, Россия ва Миср ҳукуматлари кирган.

Ҳуқуқбонларнинг фикрича, собиқ СССР мамлакатлари кузатув остидаги шахсларнинг умумий базасини яратган.

Аввалроқ Тожикистон Бош прокуратураси 2023 йилда икки юздан ортиқ фуқарони экстрадиция орқали мамлакатга қайтаришга муваффақ бўлганини маълум қилган эди. Бу бир йил аввалги кўрсаткичдан икки баравар кўпдир.

Медиазона нашри ўз суриштирувига асосланиб, Россия Ички ишлар вазирлигининг “қидирувдаги ёки назорат остидаги шахслар базасида” турли мамлакатларнинг, жумладан Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистоннинг ўнлаб сиёсатчилари ва амалдорлари мавжудлигини айтган. Россияда қидирилаётган марказий осиёликларнинг аксарияти ўз ватанларида ҳам қидирувга берилган. Билол Қурбоналиев, Абдулло Шамсиддин ва Низомиддин Насриддинов каби фаоллар 2023 йилда Европа давлатларидан Тожикистонга экстрадиция қилингандан сўнг турли муддатдаги қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

XS
SM
MD
LG