Қозоғистон Мажлиси биринчи ўқишда болаларни ўлдириш ва педофилия учун умрбод қамоқ жазосини маъқуллади.
“Вояга етмаган болани ўлдирганлик ёки педофилия билан шуғулланганлик учун умрбод озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги муқобилсиз жазо жорий этилмоқда”, дейилади парламент матбуот хизматининг баёнотида.
"Хотин-қизлар ҳуқуқлари ва болалар хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида, шунингдек, соғликка енгил зарар етказганлик ва калтаклаш учун жиноий жавобгарлик жазоси тикланмоқда. Аввал бу нормалар бекор қилинган бўлиб, ўрнига маъмурий жазо белгиланган.
Қонун лойиҳасини муҳокама қилиш чоғида депутат Элнур Бейсенбоев педофилларни кастрация қилишни сақлаб қолиш кераклгини айтган. Ички ишлар вазири ўринбосари Игор Лепехага кўра, педофилларни кастрация қилиш қийноқ сифатида таснифланмоқда.
“Қийноқларга қарши конвенцияга қўшилганмиз. Менимча, кастрация бу барибик қийноқнинг бир туридир. Кейин...Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги ҳамкасбимнинг айтишича, кастрация муаммонинг ечими эмас, чунки педофилия бошнинг муаммоси, бошқа органларнинг эмас. Шунинг учун бу масалани барча манфаатдор давлат идоралари биргаликда, комплекс ҳал этиши керак”, деди ИИВ вазири ўринбосари.
Ўтган ҳафта Қозоғистон парламенти вояга етмаганларнинг жинсий дахлсизлигига қарши жиноятлар содир этган шахсларни Қозоғистонга кириши ва фуқаролик олишини таъқиқловчи қонун лойиҳасини маъқуллаган эди.
Қозоғистон парламенти биринчи ўқишда болаларни ўлдириш ва педофилия учун умрбод қамоқ жазосини маъқуллади
Соғликка енгил зарар етказганлик ва калтаклаш учун жиноий жавобгарлик жазоси ҳам тикланмоқда.