Ссылки доступа

Қозоғистонда нефтчилардан икки ойдан бери давом этаётган иш ташлашни тўхтатиш талаб қилинди


West Oil Software ширкатининг иш ташлаган ходимлари
West Oil Software ширкатининг иш ташлаган ходимлари

Нефтчилар талаблари бажарилмагунича иш ташлашни тўхтатмасликларини айтмоқдалар.

"КазМунайГаз" икки ойдан бери иш ташлашни давом эттираётган ходимларга намойишни тўхтатиб ишга чиқишни ва "муаммоларни конструктив диалог орқали ҳал қилишни" буюрди. Акси ҳолда, уларнинг барчаси ишдан ҳайдалиши айтилмоқда.

КМГ раҳбарларидан бири Жасулан Балуановнинг айтишича, иш ташлашдан кўрилган зарар бир миллиард 320 миллион тенгени (708 минг доллар) ташкил қилган.

“Узоқ давом этаётган иш ташлаш катта зарар етказмоқда. Бу ишлаб чиқаришга ва мижозларнинг молиявий аҳволига салбий таъсир кўрсатади”, — деди Балуанов.

21 февраль куни West Oil Software компанияси нефтчиларга "ноқонуний иш ташлашни тўхтатиб, 24 февралгача ишга қайтишга" буюрди. Акс ҳолда, ширкат иш ташлаган барча ходимлар билан меҳнат шартномаларини бекор қилишини айтган.

Манғистау вилоятининг Жетибай қишлоғидаги West Oil ширкатининг 500га яқин ишчиси ўтган йилнинг 11 декабрида иш ташлаган эди.

Улар ширкатнинг “КазМунайГаз” таркибига киритилишини, ойликларни оширишни ва иш қуроллари, техниканинг янгиланишини талаб қилмоқда.

Энергетика вазирлиги ва "КазМунайГаз" иш ташлаган нефтчиларнинг талабларини асоссиз ва бажарилмайдиган шартлар деб баҳолади. Суд нефтчилар ўтказаётган иш ташлашни ноқонуний деб топган.

Қозоғистонда сўнгги йилларда иш ташлашлар сони кўпайди. Норозилар асосан иш ҳақини оширишни ва меҳнат шароитини яхшилашни талаб қилмоқда. Бу талаблар айрим ҳолатларда бажарилмоқда, айрим ҳолатларда эса норозилар ишдан бўшашга мажбур қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG