Ссылки доступа

Тожикистонликлар АҚШ қамоғида очлик эълон қилди


Нью-Йоркдаги қамоқхона, АҚШ
Нью-Йоркдаги қамоқхона, АҚШ

Бироқ ўн кун давом этган очлик ҳеч қандай натижа бермади.

Луизиана штатидаги Винн қамоқхонасида сақланаётган бир гуруҳ тожикистонлик муҳожирлар ҳибс шароити ва ҳибсда узоқ қолаётганига норозилик сифатида очлик эълон қилди. Бироқ ўн кун давом этган очлик ҳеч қандай натижа бермади.

Озоди радиоси билан суҳбатлашган икки нафар тожикистонликнинг айтишича, улар АҚШга Мексика орқали ноқонуний кирган. Улар қамоқда камида 100 нафар тожикистонлик маҳбус борлигини, уларнинг аксарияти Россия фуқароси эканлигини айтмоқда.

АҚШдан бошпана сўрагани боис аноним суҳбатлашишни сўраган муҳожирларга кўра, аксар тожик муҳожирлари изоляторда 4-6 ойдан бери судни кутмоқда. АҚШ бошқа штатларидан фарқли ўлароқ, Луизианада миграция қонунчилигини бузганлар гаров, кафиллик ёки васийлик эвазига қўйиб юборилмайди.

Фақат қайнатилган гуруч ва ловия билан боқилаётганидан, ҳисобида пули қолмаганидан шикоят қилаётган тожикистонликларнинг айтишича, улар қочқинлик мақомига ҳақдор эканлигини аниқлайдиган суд мажлисини қамоқда кутиши лозим бўляпти. Аксар бошқа штатларда қочқинлик мақомини сўраган шахслар гаров, кафиллик ёки васийлик эвазига судгача озодликка қўйиб юборилади.

Суҳбатдошларга кўра, ўнлаб тожикистонликлар қочқинлик мақомига ҳақдор эканлигига судни ишонтира олмаган ва депортация қилинган.

Россиянинг Украинага босқинидан кейин АҚШга Мексика орқали киришга уринаётган муҳожирлар ортган. Уларнинг аксарияти қочқин мақомини олишга ҳаракат қилмоқда. Бундайлар ичида тожикистонликлар ҳам анча кўпайганини ҳисобга олиб, 2023 йилда Тожикистондаги АҚШ элчихонаси фуқароларни АҚШга фақат қонуний йўл билан келишга ва қонунларни аввалдан пухта ўрганишга ундаган эди.

XS
SM
MD
LG