Ссылки доступа

Олмаотада қўлга олинган қорақалпоқ фаолига бошпана изловчиси гувоҳномаси берилди


Ўзбекистон Ақилбек Муратбайни экстрадиция қилинишини сўраган.

Олмаотада Ўзбекистон сўровига кўра қўлга олинган қорақалпоқ фаоли Ақилбек Муратовга (Ақилбек Муратбай) бошпана изловчиси гувоҳномаси берилди. Бу ҳақда Муратовнинг адвокатига таяниб фаолнинг синглиси Фариза Нарбекова маълум қилди.

Муддати май ойигача бўлган гувоҳнома асосида Муратбайга Қозоғистонда бошпана берилиши мумкин. Бошпана сўровини маъқуллаш ҳақидаги қарорни прокуратура, МХҚ ва бошқа давлат органлари вакилларидан иборат комиссия беради. Комиссиянинг қарори қабул қилинмагунча, уни энди Қозоғистондан эстрадиция қилиш мумкин эмас.

Ақилбек Муратбай 15 февраль оқшомида Ўзбекистон сўровига кўра қўлга олинган эди. Полиция баёнотига мувофиқ, ҳозирда Қозоғистон Бош прокуратураси уни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш масаласини кўриб чиқмоқда. Аввалроқ суд уни уни 40 кунга ҳибсга олиш ҳақида ҳукм чиқарган эди.

Ақилбек Муратбай Ўзбекистон фуқаросидир, лекин оҳирги 10 йиллан бери у Қозоғистонда яшаб келмоқда ва Қозоғистондаги қорақалпоқ диаспорасининг етакчиси сифатида танилган.
У Қозоғистон ва халқаро ОАВ, Қозоғистон давлат идоралари ва Ўзбекистон консулхонаси билан фаол мулоқотда бўлган. Ўтган йил октябрида ОАВда махсус хизматлар Ақилбек Муратбайнинг Навоийдаги қариндошларидан бирини қўрқита бошлагани, Ўзбекистон бош консулининг маслаҳатчиси эса ундан қорақалпоқ муаммоси бўйича чиқишларидаги “оҳангни юмшатиш”ни сўрагани, бироқ Муратбай бу “тавсия”ни бажармагани ҳақида хабарлар тарқалган..

XS
SM
MD
LG