Ссылки доступа

Тожикистонда қотилликда айбланаётган ИИВ подполковниги 20 йилга қамалиши мумкин


Акмал Юсуфзода ва Исмоил Рахмонов
Акмал Юсуфзода ва Исмоил Рахмонов

У Исмоил Раҳмоновнинг қўлини боғлаб, "қасддан ўлдириш мақсадида" дарёга ташлаб юборганликда айбланмоқда.

Тожикистон Олий судида кўрилаётган жиноий иш жараёнида прокурор одам ўғирлаш ва қотилликда гумонланаётган милиция подполковниги Акмал Юсуфзодани 20 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилишни сўради.

Милиция подполковниги тижорат университетида ишлайдиган Исмоил Раҳмоновни "эркакча суҳбатга" чақириб, жияни Исмоилжон Шукуров ёрдамида уни мажбуран машинага ўтқазиб олис жойдаги дарё бўйига оборганини ва қўлини камар билан боғлаб, "ўлдириш мақсадида" дарёга ташлаб юборганликда айбланмоқда. Унинг ўзи Исмоил Раҳмоновнинг қўлини боғламаганини, уни шунчаки сувга итариб юборганини иддао қилмоқда.

Акмал Юсуфзода ИИВ Марказий аппаратида Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси бошлиғи ёрдамчиси лавозимида ишлар эди.

Прокуратура маълумотларига кўра, можарога Тожикистон давлат тижорат университетида ишлайдиган Раҳмоновнинг рафиқаси ва Юсуфзоданиг рафиқасии ўртасидаги низо сабаб бўлган.

Аёллар жанжалига аралашган ИИВ маъсул ходими 12 июнь куни Исмоил Раҳмоновни "эркакча суҳбатга" чақирган ва жияни Исмоилжон Шукуров ёрдамида уни мажбуран машинага ўтқазиб олис жойдаги дарё бўйига оборган. Бу жараён видокузатув камераларига тушган. У ерда Раҳмоновни қўлини боғлаб сувга ташлаб юборишган. Исмоил Раҳмоновнинг жасади ҳали топилмади.

XS
SM
MD
LG