"НД" (“Не Дейди”) Youtube каналининг муаллифи Думан Муҳаммадкарим изолятордан судга олиб келинаётган пайтда қийноқларга дучор бўлганини айтмоқда.
Унинг адвокати маълум қилишича, Муҳаммадкаримга нисбатан Конаевда бўлиб ўтган суд жараёнидан Талдиқўрғондаги тергов изоляторига ташиш жараёнида бешафқат муносабатда бўлишган. Таҳқирланишига, жумладан унинг иши ёпиқ тарзда кўриб чиқилаётганига эътироз сифатида журналист ўзига мих билан енгил тан жароҳат етказган.
Суд жараёни ёпиқ тарзда ўтишини прокурор сўраган эди.
Думан Муҳаммадкарим экстремизмни молиялаштириш ва тақиқланган ташкилот фаолиятида иштирок этишда айбланмоқда.
Youtube платформасида "НД" (“Не Дейди”) каналининг муаллифи июнь ойидан бери изоляторда сақланмоқда. Таъқибга журналист қувғиндаги собиқ банкир ва мухолифатчи Мухтор Аблязовдан олган интервьюси сабаб бўлган.
Журналистнинг яқинлари ва ҳамкасблари тергов ҳибсхонасида бир неча бор очлик эълон қилган Муҳаммадкаримнинг соғлиғидан хавотирда.
Муҳаммадкаримнинг ҳибсга олиниши турли журналистлар уюшмалари ҳамда инсон ҳуқуқ ташкилотлари қоралаган. Ҳуқуқбонлар уни Қозоғистондаги “сиёсий маҳбуслар” рўйхатига киритган.