Ссылки доступа

Екатеринбургда қирғизистонлик савдогарлар қимматлашган ижара деб иш ташлади


Екатеринбург
Екатеринбург

Россияда таҳминан 1 миллионга яқин қирғизистонлик истиқомат қилмоқда.

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида "Пекин" савдо марказидаги дўкондорлар ижара ҳақи ошгани сабабли иш ташлади. 26 февраль куни қирғизистонлик савдогарлар ҳам акцияга қўшилди. Бу ҳақда бир қанча маҳаллий ОАВ хабар берди.

ОАВ маълумотларига кўра, савдогарлар дўконлар ижарасининг ҳақи 20-30 фоизга оширилаётганидан норози. Ўз навбатида, савдо маркази маъмурияти ижара ошишига коммунал тўловлар қимматлагани сабаб бўлганини айтмоқда.

“Безумный Екб” телеграм канали намойишчилар Қирғизистоннинг Екатеринбургдаги консуллиги вакиллари билан учрашгани, улар савдо маркази раҳбарияти билан гаплашиб кўришга ваъда бергани ҳақида хабар берди. Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси ҳозирча бу маълумотга изоҳ бермади.

Қирғизистон меҳнат вазирлигининг маълумотларига кўра, 2024 йил февраль ҳолатига кўра, Қирғизистоннинг 651 минг 485 фуқароси хорижда меҳнат қилмоқда, уларнинг аксарияти – 408 448 нафари Россияда. 2022 йил расмий маълумотларга кўра, 1 миллион 118 минг қирғизистонлик вақтинча чет элга чиқиб кетган. Уларнинг асосий қисми, 1 миллион 63 минг киши Россияга жўнаган.

XS
SM
MD
LG