Ссылки доступа

Иссиқкўлда чехиялик ва словакиялик туристлар қор кўчкиси тагида қолиб кетди


Уч нафар Чехия ва бир нафар Словакия фуқароси ҳалок бўлди.

Қирғизистоннинг Иссиқкўлидаги Шахти-Жиргалан қишлоғида қор кўчкиси оқибатида уч нафар Чехия ва бир нафар Словакия фуқароси ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Озодликка вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди. Полиция маълумотларига кўра, марҳумлар 29, 30, 42 ва 46 ёшда бўлган.

25 февраль куни 23 нафар Чехия фуқароси чанғи учиш учун икки гуруҳга бўлинган. 14 кишидан иборат гуруҳни қор кўчкиси босиб қолган. Кўчки остидан 10 киши тирик чиққан, тўрт киши ҳалок бўлган. Ҳалок бўлганларнинг жасадлари топилиб, Қоракўл ўликхонасига етказилди.

Ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG