Ссылки доступа

Қирғизистонда янгиликлар радиода рақамли суҳандон томонидан ўқилмоқда


Шунингдек, ҳукумат қирғиз тилида ChatGPT яратиш учун IT-ҳамжамияти билан ҳамкорлик қилмоқчи.

Қирғизистон ҳукуматининг раҳбари Оқилбек Жапаров айрим давлат радиоканалларида янгиликларни рақамли суҳандон ўқиб бераётганини маълум қилди. Бу ҳақда у Digital Kyrgyzstan ПЛАС-форумида айтган.

Қирғизистон 2023 йилда қирғиз тилида сунъий интеллектни такомиллаштириш учун NVIDIA суперкомпютерини сотиб олган. Компьютернинг қуввати сонияда 1 квадриллион амални бажариш имконини беради. Суперкомпютер Давлат тили миллий комиссияси ва “Улут Софт” компанияси томонидан ишлаб чиқилаётган сунъий интеллектни жорий этиш лойиҳаси доирасида харид қилинган. Шунингдек, ҳукумат қирғиз тилида ChatGPT яратиш учун IT-ҳамжамияти билан ҳамкорлик қилмоқчи.

Қирғиз мутасаддилар бир неча йилдан бери қирғиз тилида сунъий интеллектни ривожлантириш ҳақида гапириб келмоқда. Уларнинг айтишича, давлат қирғиз тилида сунъий интеллектни ривожлантиришни “бу нафақат глобал тенденция, балки кейинги 20-40 йилнинг зарурий жиҳати бўлгани учун" қўллаб-қувватламоқда.

XS
SM
MD
LG