Ссылки доступа

Contact пул ўтказмалари тизими Тожикистонда ўз фаолиятини тўхтатди


Тожикистон Миллий банки ушбу тизимда қолиб кетган пул ўтказмаларни эгаларига қайтариб бериш масаласини Contact тизими раҳбарияти билан муҳокама қилаётганини айтган.

Contact пул ўтказмалари тизими Тожикистонда ўз фаолиятини тўхтатди, деб хабар қилди мамлакат Миллий банки.

Бу пул ўтказмалари тизимидан асосан Россиядан Марказий Осиёга пул юбораётган меҳнат муҳожирлари фойдаланган.

Бош молиявий регуляторининг маълум қилишича, 22 февраль куни Россия Марказий банки Kiwi-банк лицензиясини бекор қилган, бу ўз навбатида банк хизматларидан бири бўлмиш Contact пул ўтказмалари тизимининг ҳам фаолиятини тўхташига сабаб бўлган.

Тожикистон Миллий банки ушбу тизимда қолиб кетган пул ўтказмаларни эгаларига қайтариб бериш масаласини Contact тизими раҳбарияти билан муҳокама қилаётганини айтган.

XS
SM
MD
LG